Ўша пайтдаги азобли кечмишимни ўз танидан ўтказмаган инсон тушуна олмайди. Ўзига тўқ, мағрур инсонлар тоифаси ночорлар, уларнинг тили билан айтганда “текинхўр, сиғиндилар” ҳақоратлардан йиғлаганини, таҳқирлардан титраганидаги заифлигини кўриб, буларни истаганча хўрлаш, топташ мумкин, улар кўникиб кетаверади, деб ўйлайдилар. Аммо, ишонинг, текинхўр ёки сиғинди эканимни киноя қилишганида мен мутлақо кўниколмадим, аксинча, бундай сўзлардан жуда ёмон […]
↧