Навоий бир шеърида “Эй кўнгул, ҳар макр ила қочсанг улустин шукр қил, Ҳар вафоға минг жафо тортиб қутулсанг муфт бил” (НШ, 374) деса, бошқа бирида “Олам аҳлидин вафо кўз тутмаким, ким тутса кўз, Дарду меҳнатдин холос ўлмас замоне мен киби” (ФК, 622) дейди. Танқид, шикоят, ҳасрат мазмунидаги бундай байтларга Навоий асарларида тез-тез дуч келинади. […]
↧