Ҳар бир яхши ижодкорни унинг янги асари орқали янгидан танигандек, уни ўзим учун қайтадан кашф қилгандек бўлавераман. Усмон Қўчқорнинг янги туркум шеърларини ўқиётганимда ҳам шундай бўлди. Гўё мен яшаётган оламдаги ҳамма нарса бирдан тўхтаб қолди, бир зум тўхтаб турдию яна жонланиб кетди. Бу мендаги ҳайрат туфайли эди. Шоирнинг менга тушунарли бўлган, мен гаплашадиган тилда […]
↧