Баъзан ўзимни қотилдай ҳис қиламан — Сўз қотили. Қолаверса, ишончу имкониятлар, умиду умрлар қотилидай туяман ўзимни. Ҳамма-ҳаммасини совуриб, суиистеъмол қилаётгандайман… Йўқ, гўяндалик қилмоқчимасман, шунчаки, гизли “гурунг”имиз аввалида, вақт-бевақт айтилавериб, ёзилавериб… ўлган (ва ўлаётган) Сўзлар ҳаққи хотирасига, бир муддат сукут сақласак, дейман… Шербек Бобонор ўғли “БУ ТИЛДА ЛАТИФА АЙТИБ БЎЛМАЙДИ…” (Сўз заргари билан хаёлий “суҳбат”) […]
↧