Ўз шаҳримда турган вактимда унинг атрофидаги сайилгоҳ жойларнинг бирисига ўртоқларим билан саёҳат килишга муваффақ бўлдим. Биз ўша ерни айланиб юрган вақтимизда кўзимизга бир нуроний, ёши ҳам анчага бориб қартайиб қолган, лекин ўзи ҳали барваста, тетик суяклари ҳам сусаймаган, ҳеч бир аъзоси бўшашмаган ва хуллас соч оқаришдан бошқа ҳеч қарилик нишонаси бўлмаган бир чол кўринди. […]
↧