Мадина шеъриятимизнинг янги авлоди вакилларидан. Унинг сизга тақдим этилаётган шеърларини ўқиб, иқтидори борлигини илғадиму унинг қаламига аниқлик, яъни ҳали тинмаган туйғуларига, паришон сатрларига тиниқлик тиладим, тажрибалари кашфиётларга айланишини истадим. Мадина Норчаева ШEЪРЛАР *** Эй сайёдим, эл кездинг, елкангда ўқ — ёй билан. Бахт гуллаган осмонда, бахт топмаган ой билан. Кўнгил — қалдирғоч ини, қисмат […]
↧