Мен булоқ бўйида ўтириб, тунги сокин даштни томоша қилдим, уни бутун вужудим билан ҳис этдим, хаёлан қайта тасаввур этдим. Бу ширин хаёлларимни кимга айтай, кимга изҳор этай? Изоҳлашим қийин-у, аммо сочи пешанасига тушиб турган, номи номаълум қиз менга худди ана шу одамдай туюларди. Фақат ўшагина кўнглимдагини тушуна олар, фақат ўшагина ҳис-ҳаяжонларимга шерик бўла биларди. […]
↧