30 йил аввал ёзилган ва Орол денгизи фожиасига бағишланган ушбу шеърий туркум атоқлиқорақалпоқ адиби Тўлипберган Қаипбергановга бағишланади. Хуршид Даврон ВАТАН Ушбу учбитигимни Тўлипберган Қаипбергановга бағишлайман I.ДАРЁ Тушларимга кирганча, Кенгликларни оралаб, Кўзларимни қоралаб Юксак-юксак тоғлардан Оқиб келарди Дарё. Булут, чечак, ранг бўлиб, Қон бўлиб, оҳанг бўлиб Осмонларга учарди, Баъзан сарин ел бўлиб Қизларни шўх қучарди, Тонгда пойига […]
↧