Жонтемирнинг яхши шоирлигидан хабардорсиз. Бугун унинг ёшлигида, муаллифнинг ўзи ёзганидек, «ҳу-ув жужуқликда қоралаган» ҳикоялари ва бадиалари билан танишасиз… ЖОНТЕМИР ҲИКОЯ ВА БАДИАЛАР СУВПАРИ Қиш қариди. Кўклам сеп ёйди. Одамлар елкаларига кетмон кўтариб далалай бошлашди. Меҳнат мавсуми келди. Қишлоғимиз одамлари ҳам ини бузилган арилардай тўзғиб қолишди, қўзғалиб қолишди. Мен молларимни далага ҳайдадим. Оёғи ёзилсин, дедим. […]
↧