Абдулла Қодирийнинг 1917 й. Октябр тўнтаришидан кейинги фаолияти асосан матбуот билан боғланган. Унинг 1919—25 й.лар оралиғида ёзган мақолалари сони 300 атрофида. Адибнинг публицистик чиқишлари аввало ўша даврнинг тарихий ҳужжати, замонасининг солномасидир. 20-й.лар ўрталарида ёзилган «Калвак Маҳзумнинг хотира дафтаридан», «Тошпўлат тажанг нима дейдир?» сатирик ҳикоялар туркумида ёзувчи кулгуси «ҳарактер кулгуси» даражасига кўтарилди. Муаллиф бунда ҳаётдаги, одамлар […]
↧