Боғчамизда атиргулнинг шохи синди, Шохи эмас,юрагимнинг боғи синди, Шеърларимга армонларим доғи сингди, Келмадингиз ҳолим сўраб бирор бора… КЕЛМАДИНГИЗ Қалдирғочнинг қанотиму қошларингиз, Ўн олтиму,ўн еттими ёшларингиз, Нигоҳ ташланг,кўтарибон бошларингиз, Келмадингиз ҳолим сўраб бирор бора, Келмадингиз,келмадингиз,келмадингиз. Ойлар кутдим,кунлар кутдим,зор-зор кутдим, Бу дунё-ю,у дунёни мен унутдим, Юрагимни олма мисол сизга тутдим, Келмадингиз ҳолим сўраб бирор бора, Келмадингиз,келмадингиз,келмадингиз. […]
↧