Фитрат ижодининг яна бир асосий йўналиши унинг илмий асарларидир. У ҳам талантли адабиётшунос, ҳам кучли тилшунос эди. «Ўзбектили грамматикаси» («Сарф», «Нахв», 1924 — 1930 йилларда олти марта нашр этилди), «Тожик тили грамматикаси» (1930) ва «Тилимиз» каби тил ҳақидаги ўнлаб мақолалари унинг зўр тилшунос бўлганлигини кўрсатади. Адабиёт соҳасидаги фаолиятига назар ташласак, унинг ўзбек ва форс […]
↧