Жангчи баҳодирлиги, шоиру олим матонати, деҳқон машаққати, қария донушмандлиги, йигит жасорати, она меҳри, аёл муҳаббати Аллоҳ таоло ёғдирган маърифат нуридан вужудга келади. Уларнинг ҳар бири кўклам қуёшининг тафтини туйган чечак қишнинг аёзли тунларидан кейин навбаҳор тонгида муздек ерни ёриб чиққанидай, ҳар қандай бало-ю қазолардан кейин ҳам ҳаёт ва Ватан келажагини, инсонийликни барқарор этмоқ учун […]
↧