У, ўттиз йилдирки, салтанат остонасида тупроқ бўлди. Дўсти ўтирган тахт тинчини кўзлади. Подшоҳга дўст кишининг душмани кўп бўлади. Ўттиз йилдир-ки, бу душманлар уни ёмон кўрадилар, унга туҳмат қиладилар, бўҳтон ёғдирадилар. Аммо у пушаймонлик чекмайди, зеро, пушаймонлигидан суд йўқтур. Йўқ, йўқ, у пушаймон эмас, чеккан заҳматларидан рози. Илло, у ҳар ҳаёт кўнгилни Тангри таоло ёдидан […]
↧