Бу воқеани руҳий касалликлар шифохонасининг бирида йигирма учинчи рақамли бемор ҳаммага гапириб беради. У, чамаси, ўттизни қоралаб қўйган, аммо зоҳиран жуда ёш кўринарди. У нималарни кўрган-кечирган… умуман олганда, нима фарқи бор кўрган-кечирганларининг? Мана, у мен ва шифохона директори шифокор С.нинг олдида тизза қучиб ўтирган кўйи ўз тарихини узундан-узоқ зерикарли ҳикоя қиларкан , вақти-вақти […]
↧