Шоирнинг чексиз, канорасиз дард ва нафратларидан ранг олган бу чизгиларда унинг ўжар феъл- атвори, курашчан руҳи, жўмард табиати яққол намоён бўлади. Шеърнинг бошқа бандларини ўқимасдан туриб ҳам гап нима ҳақида кетаётганини шоир нақадар кучли изтироб, алам ичида яшаганини бемалол англаш мумкин. Бу мисралар Шавкат ижодида, руҳиятида тинимсиз ўзгариб, ривожланиб турган тадрижий ҳолатни ҳам яққол кўрсатадилар. […]
↧