Бугунги саҳифамизда шеъриятмизининг кенжа авлодига мансуб истеъдодли шоир Муҳаммад Сиддиқ шеърларини тақдим этамиз. Муҳаммад Сиддиқ ЯНГИ ШЕЪРЛАР * * * Пастқам ҳовли айвонин бомдод чулғар, мени элитар тушлар. Уйғотади шивирлаб бобом: — Шоир, туринг! Ижодни бошланг. На саҳарга қовушар руҳим, на кўнглимга сиғар янги шеър. Юзимга сув севалар бувим: — Шоир, уйғон! Қўйларга ем бер. […]
↧