Ўзбек шеърияти вилоятларимизда ҳеч нима талаб қилмай, «индамайгина» ижод қилган ва қилаётган шоирлар ижоди билан ҳам тирикдир. Ана шундай шоирлардан бири Ҳабибулло Исомиддин эди. Ҳабибулло Исомиддин ШЕЪРЛАР Ўтган аср 30-йилларининг бошида Исомиддин Жўраевлар оиласи Шаҳрихоннинг (Андижон вилояти) Аҳмадбек қишлоғидан Бекобод туманига қулоқ қилинган. Ҳабибулло 1938 йилнинг 20 сентябрида Бекободда туғилган. Боқувчисидан барвақт айрилган оила […]
↧