Инсоний комиллик ўтмишни англашдан бошланади. Чинакам маърифат эгаси олис мозийдан озуқа олади, истиқобол ва истиқлол неъмати ана шундай зиёли мақомидаги қалб ва шуур соҳибларига кўпроқ баҳра беради – Хуршид Давроннинг тарихий мавзудаги бадиалари мазмун-моҳиятини мазкур ҳақиқатлар ташкил этади. Жумладан, «Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи», «Босқинчилик қаҳрамонлик бўладими?», «Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят» бадиалари […]
↧