Ҳазрат Мир Алишер Навоий умрининг охирги йиллари оғир касалликка учрагани замондош муаррихлар асарларида,шунингдек,бобомиз ўзлари томонидан «Хазойин ул-маоний» дебочасида аниқ ва равшан қайд этилган. Манбаларга қараганда,Султон Ҳусайн Бойқаро шаддод ва бетамиз фарзандларининг навбатдаги исёнини даф этиб Астрободдан Ҳиротга қайтаётганидан хабар топган Алишер Навоий кутиб олишга чиқади… Алишер Навоий вафотига оид илк маълумотлар,асосан,муаррих Хондамир қаламига […]
↧