Ушбу ҳикоя 1993-94 йилларда ёзилган «Соҳибқирон набираси» номли тарихий қиссам таркибидаги «Султон Боязид билан жанг» сарлавҳали бобнинг ичида алоҳида ҳолда келади. Нима учундир 1983 йилда ёзилган шеъримни ушбу ҳикоя олдидан ўқишингизни истадим. Жанг тугади. Отлар кишнамас. Ўқлар учмас.Найзалар учмас. Тиғлар синган.Ўқдонлар бўм-бўш. Эшитилмас бирор бир нафас. Нафас кетган. Қолгандир шафқат. Видо қолган. Сукутда юрак. […]
↧