У ўрнидан туриб зални бироз айланган бўлди. Залда ўн бештача одам бор эди – уларнинг энг ёши ўзи экан. Ҳамма жим ўтириб кутар, ҳамманинг эгнидаги костюми худди уникидай шилвираб осилиб турарди. У ойна олдига келди ва кўнгли кўтарилди: ҳарқалай унинг костюми бошқаларникидан дурустроқ эди. Кейин у подшоҳликнинг ашаддий душмани ҳисобланган ёзувчи Н.К.ни кўриб қолди. […]
↧