Саҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади Ишикава Такубоку ўсмирлик чоғиданоқ япон мумтоз шеъриятида устивор танка — бешлик жанрида шеърлар ёза бошлаган, аммо, кейинчалик «Тонг юлдузи» журналининг ношири бўлмиш таниқли шоир Ёсано Тэккан маслаҳати билан замонавий, яъни Такубокунинг ўзи таърифлагандек, «узун шеърлар» ёза бошлади. Йиллар ўтиб, шеъриятдаги маслаги қадимий жанрга янги руҳ бахш этиш […]
↧