Ўша кунларимиз худди бугунгидай кўз ўнгимда: университетнинг ўнг тарафдаги биноси ҳовлисида кичикроқ фаввора бўларди. Дарсларимиз тамом бўлди дегунча ўша фаввора ёнига, учрашувга шошардим. Аниқ билардим, у ерда Одил ака фавворадан томаётган томчиларга ўйчан термулиб, мени кутиб турардилар. Ўша жой бизнинг ширин суҳбатларимизнинг тилсиз гувоҳи эди. Одил ака фавворадан томаётган биллур томчилар каби соф севгимизни […]
↧