Бу шоир шеърлари энг аввал бугунги қўшиқчилик талабларини қондиришга тўла сафарбар этилган ва, шубҳасиз, унинг айни кундаги дидига яраша. Қўшиқчилик “маҳсулоти” эса, ўз навбатида, кенг оммага – бадиий диди ўтмаслашиб бораётганидан нолиётганимиз жамиятимизнинг қарийб ярмини ташкил қилувчи ёшларга мўлжалланган. Бошқача айтсак, шоир “керак пардани топган”, шу боис пайдар-пай шеър битиб, бастакорлар пешма-пеш куй басталаб, […]
↧