Домлам саволининг ортидан, “Яхши, қайси соҳада иш қилмокчисан? Туркманистонми, Ўзбекистонми, Қирғизистонми, Қозоғистонми ва ҳоказо?” дея сўради. Дарҳол мен яна ҳеч иккиланмай “Ўзбекистон” дедим. Бунинг бир неча сабаби бор эди. Авваломбор Ўзбекистон мустақилликка эришган туркий жумҳуриятлар ичида энг гавжуми эди. Ундан ташқари Темурийлар салтанатининг бир давомчиси мартабасида эди. Ўрта Осиёдаги тарихий шаҳарларнинг деярли аксарияти Ўзбекистон […]
↧