Исо кўрдики, бу гапдан мудҳиш издиҳом ғулғулага тушиб, ҳаракатга келди. Кариотлик Яҳудо бўлса мағрур салобати билан нақ ажалнинг ўзига ўхшаб тил-забонсиз, жиддий турар; аммо унинг ичида минглаб асов садолар алангаи оташ бўлиб нола қилар, гулдирар, фарёд кўтарарди: “Ҳа! Муҳаббат бўсалари ила сотамиз биз сени! Муҳаббат бўсалари ила таҳқир, жабру ситам ва ўлимнинг қўлларига топширамиз […]
↧