Мутафаккир таълимотида умр мазмуни алоҳида ўрин тутади. Унинг таъкидлашича, ҳар бир инсон ҳаёти давомида эзгу ишлар қилмоғи, илми ва ҳунарини эл-юртига бахшида этмоғи лозим. У ҳар бир инсон “каттадан ҳам, кичикдан ҳам сабоқ олишга интилсин” дейди ва Афлотун, Арасту, Суқрот каби буюк устозларнинг баъзан дарс жараёнида айрим нарсаларни ўз шогирдларидан ўрганганини бунга мисол қилиб келтиради. […]
↧