Эмишким, навбатдаги юришига отланган Амир Темур қўшинлари Муқаддас Бухоро кўчаларидан ўтаётганда, баланд бир девор устидан эски кийимлар силкиниб, қоқилаётган экан. Чангу тўзон навкарлар уст-бошига қўнар, бундан норози бўлган лашкарбошилар юқоридан туриб жуббаларни қоқаётган дарвешларни жеркиб, тўхтатмоқчи бўладилар. Бу воқеадан хабар топган Темур қўшинни орқага қайтаришни буюрибди, девор устидаги одамларга эса жуббаларни қаттиқроқ қоқишни тайинлабди. […]
↧