«Рангин лаҳзалар» тўпламининг муаллифи Шавкат Раҳмон ҳам ўзига хос ўткир шоирона нигоҳ эгаси. У дунёни нозик ва оригинал поэтик образлар орқали идрок этади. Унинг лирик қаҳрамони ҳам фикрловчи шахс. У замон ҳақида, истиқбол ҳақида, инсон табиатининг зиддиятлари ҳақида ўйлайди. Лирик қаҳрамон характери орқали биз шоирнинг дунёга муносабати билан танишамиз, унинг беором ўйлари ва изтиробли дардларига […]
↧