Бошланғич синфда бир ора ёнимда ўтирган, узун қизил сочлари от думига ўхшаган бир қиз бор эди. Портфелининг ичи тишланган олмалар, бурда нонлар, нондан тўкилган кунжутлар, қаламлар, соч тасмалари билан аралаш-қуралаш бўларди, ўзи эса пала-партиш кийинарди, аммо ундан ва портфелидан келаётган хушбўй атир ҳиди мени унга боғлар, ҳар нарсани ўз оти билан айтиб, жасорат билан […]
↧