Тонгда денгиз сокин бўлади. Фақат унинг сийнаси қаърида ожиз бир шовуллаш элас-елас эшитилар, гўё уйқусида алағ-чалағ туш кўриб безовталанаётгандек, сув юзи бехосдан титраб-титраб кетарди. Кириб келаётган тонгнинг бўзарган ва туманли жилоси милтиллаши билан тунда, осмон чироқларининг қизғиш шуъласида мусаллас рангига ғарқ бўлган денгиз юзи аста-секин ўзгара бошлайди, гоҳ оч яшил, бинафша, гоҳ зумрад рангда […]
↧