Эски шаҳарнинг эски бир ҳовлисида тураман. Дўппидек ҳовлича, ёзув-чизувим билан унга сиғмай, тепага — болохонага чиқиб олганман; деразадан фақат томлар, томлар орасидан бошини чиқарган дарахтлару онда-сонда учиб ўтган қушлар кўринади; офтоб нури тўғри мен ёзадиган қоғозларга тушади, кўзимни қамаштиради; шовқин йўқ, ҳаммаёқ осойишта — сенга нима етишмайди, истаганингча тўйиб-тўйиб ёзмайсанми, дейман ўзимга… Аҳмад АЪЗАМ […]
↧