Quantcast
Channel: Xurshid Davron kutubxonasi
Viewing all 4840 articles
Browse latest View live

Abdulla Oripov. Sentyabr daftari (2016)

$
0
0
     Анча танаффусдан кейин Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони устоз Абдулла Ориповнинг янги шеърларини тақдим этишда давом этамиз. Абдулла ОРИПОВ Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири СЕНТЯБРЬ ДАФТАРИ (2016) МАНГУЛИК Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига Бир ҳабар тарқалди, Ярим тун эди, Гўё ғам селига ботдим, йўқолдим. Кимдир йўлбошчидан айрилдик деди, Мен-чи, азиз дўстдан айрилиб қолдим. […]

Halima Ahmad. Yangi kuy boshlaymiz osmon tilida

$
0
0
1 октябрь — шоира Ҳалима Аҳмад таваллуд топган кун     Бугунги шеъриятимиз юзи бўлиб турган ижодкорлардан бири Ҳалима Аҳмадни туғилган куни билан чин юракдан табриклаб, шоирага сиҳат саломатлик ва ижодий янгиликлар тилаб қоламиз. Ҳалима АҲМАД ЯНГИ КУЙ БОШЛАЙМИЗ ҚУЁШ ТИЛИДА     Ҳалима Аҳмедова Бухоро вилояти (ҳозирги Навоий вилояти) Қизилтепа туманидаги Пўлот қилоғида таваллуд топган. 1983 […]

Asqar Mahkam. Adabiyot ibodati

$
0
0
2  октябр — Ардоқли шоир Шавкат Раҳмон  хотираси  куни     Шавкат Раҳмон ХХ аср ўзбек адабиётида чин маънода инқилоб ясаган мардонавор, ҳақиқатпарвар, миллий шоиримиздир. Унинг бетакрор шеърий кашфиётлари асрлар оша миллатимизнинг бош ғояларига хизмат қилади, Туркистон адабиётининг зарвароғига айланган бу дурдоналар абадият мулкига айланди. Адабиёт ҳам ибодат эканлигини чуқур англаган барҳаёт шоиримизнинг овози мангуга Сулаймон […]

Mahatma Gandi. Hikmatlar & Mening hayotim

$
0
0
2 октябрь — Ҳинд халқининг буюк фарзанди Маҳатма Ганди туғилган кун     Ҳикоя қилинишича, бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поездга етиб олиш учун югуриб кетарди. Бир амаллаб поездга чиқиб олгач, тўсатдан унинг бир пой кавуши оёғидан тушиб кетди. Шу пайт Ганди иккинчи пой кавушни ҳам тезлик билан ечдию, ўйлаб ҳам ўтирмасдан нариги пой кавуши […]

Sergey Yesenin. She’rlar

$
0
0
3 октябрь —  Сергей Есенин таваллуд топган кун      Шарқ маданиятига катта қизиқиш билан қараган Сергей Есенин 1921-йил ёз фаслининг бошида икки кун давомида Самарқандда ҳам бўлиб, бу ердаги обидалар ва осори-атиқалар билан танишди. Бу ташриф уни шу қадар ҳайратга солдики, орадан бир йил ўтиб Италияга саёҳат қилган шоир  «Барибир бу Самарқанд эмас!” дея қайта-қайта […]

Saydi Umirov. Ash’orlari esh, qobil ijodkor

$
0
0
    «Ҳамал айвони»да табиий бир сокинлик ва салобат бор. Унда халқона оҳангларга мумтоз адабиёт гулшанидаги чечаклар пайванд қилинган. Мисралардаги сўзлар тирик, товушлар камалакранг; шунинг баробарида, ҳатто тиниш белгиларига юкланган маъно ҳам ўзига хосдир (Баҳодир Карим мақоласидан). Сайди Умиров АШЪОРЛАРИ ЭШ, ҚОБИЛ ИЖОДКОР Қизғин қизғалдоқлар кафтида ўсдим, Бир жуфт кабутарнинг кифтида ўсдим. Анчадан бери Эшқобил Шукур […]

A’zam O’ktam. Kuzda kulgan chechaklar & Abdurahmon Pirimqulov. A’zam O’ktam sog’inchi

$
0
0
4 октябрь — Шоир Аъзам Ўктам таваллуд топган кун.     Аъзам Ўктам (1960 – 2002) ўзига хос овозга эга бўлган истеъдодли шоир, носир, мақоланавис, моҳир таржимон, жонкуяр муҳаррир эди. Унинг “Кузатиш”, “Кузда кулган чечаклар”, “Зиёрат”, “Тараддуд”, “Икки дунё саодати”, “Қирқинчи баҳор” шеърий тўпламлари чоп этилган. “Хабар” қиссаси “Шарқ юлдузи” журналида эълон қилинган (1995). Аъзам Ўктамни […]

Xalqimizning buyuk farzandlari xotirasi oldida bosh egib, duo qilaylik

$
0
0
1938 йилнинг 4-7 октябрида  миллатимизнинг кўплаб зиёлилари қатл этилган эди СССР Олий суди  Ҳарбий коллегиясининг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар устидан ҳукм чиқарилган. Ҳарбий Коллегиянинг 1938 йил 4 октябрдаги йиғилишида отув жазосига ҳукм қилинганлар рўйхатини кўздан кечирар эканмиз, улар орасида Раҳим Иноғомов, Усмонхон Эшонхўжаев, Рустам Исломов, […]

Rauf Parfi. Fitrat va Cho’lpon she’riyati haqida.

$
0
0
     Шеърият Аллоҳ одамни ер учун яратгани каби қадимийдир. Ёруғ дунёга келган инсон бор экан, инсон бўлиб туғилган экан — Инсон ҳақлари, инсон ҳуқуқи бордир. Инсон Ҳуқуқи — Шеърият ҳуқуқи. Инсон ва Табиат уйғунлиги абадий, табиат тартиботи ўзгармас, аммо инсон табиати ўзгарувчандир. Мувозанат бузилган жойда жаҳолатнинг қора қуёши ёниб фикр оламини зулматга чулғайди, қонга булғайди. […]

Nabijon Boqiy. Qodiriy qachon qatl etilgan? & Qatlnoma.

$
0
0
1938 йилнинг 4-7 октябрида миллатимизнинг улуғ зиёлилари қатл этилган эди Бир куни мен Н. А. Муҳиддиновга қўнғироқ қилдим, ўзимни таништирдим. Маълум бўлишича, у Ўзбекистон Ёдгорликларни сақлаш жамиятининг раиси экан. «Ишхонамиз Алишер Навоий кутубхонасининг ёнида, «Баҳор» ашула ва рақс ансамблига кириладиган дарвозахона тепасида жойлашган», деди Н. А. Бўш вақтимни сўради. Учрашув вақтини келишиб олдик, белгиланган пайтда […]

Muhammad Yusuf. Qora quyosh. Doston

$
0
0
1938 йилнинг 4-7 октябрида миллатимизнинг улуғ зиёлилари қатл этилган эди     Маҳбус адиб унга қўлёзмани узатди. Бошлиқ қўлёзмани олдию гуриллаб ёниб турган печканинг ичига отди… У яна ўша зах ва қоронғи хонада ўзига келди…У даст ўрнидан туриб, югуриб бориб, зарб билан бошини деворга урди. Урди ва яна ураверди. Жони чиқиб кетгунча ураверди!..Ким эди бу адиб? […]

Cho’lpon she’riy to’plamlarining asl nusxalari: ”Tong sirlari” (1926)

$
0
0
   Бундан бир яримча йил аввал атоқли ўзбек олими Хайрулла Исматуллаев (1937-2008) томонидан эълон қилинган Абдулҳамид Чўлпон шеърларининг асл нусхалари ва улар боғлиқ тадқиқотлари билан таништиришни бошлаган эдик. Шу пайтгача Чўлпоннинг ҳаётлигида нашр этилган «Ўзбек ёш шоирлари» ( 1922), «Уйғониш” (1922), ”Булоқлар” (1924) тўпламлари ҳақидаги маълумотларни ва бу тўпламларга кирган шеърларини тақдим этган эдик. Бугун […]

Faxriyor. Vaqtsizlik

$
0
0
 5 октябрь — шоир Фахриёр (Фахриддин Низом) таваллуд топган кун. Чин юракдан табриклаймиз!       Ҳар доим такрорлаб келганман: мен шеърни бировнинг қош-қовоғига қараб ёзмайман, кўнглимдаги гапларни ўзимга маъқул йўсинда ифода қилишга интиламан (Шоир билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). ФАХРИЁР ВАҚТСИЗЛИК     Фахриёр (Фахриддин Низом) 1963 йилда Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилояти Хатирчи туманидаги Сангижумон […]

Begali Qosimov. Milliy uyg’onish & Xurshid Davron. Adabiyot — oinayi millatdur.

$
0
0
  Хабарингиз бор, «Тафаккур» журналида «Жавондаги жавоҳир» рукни остида ўзбек адибларининг мутолаа қилаётган китоблари хусусидаги мулоҳазалари мунтазам бериб борилади. Журналнинг  2012 йил, 4-сонидан камина  мутолаа қилаётган китоблари,уларнинг муаллифлари ва таржимонлари ҳақидаги ўй-фикрлар  «Мувозанат йўли» сарлавҳаси билан ўрин олган.  Биринчи таассурот атоқли ўзбек олими Бегали Қосимовнинг 2002 йилда нашр этилган «Миллий уйғониш» (Тошкент, “Маънавият”) китоби ҳақида. […]

Ezop. Masallar (1)

$
0
0
     Пешонасига қул бўлиб туғилиб, қулликда ҳаёт кечириш ёзилган Эзоп қадимги Юнонистонда яшаб ижод қилган. У бутун жаҳон масалнависларининг бобокалони сифатида тарихда қолди. Эзопнинг бундан уч минг йилча бурун яратган содда ва ажойиб масаллари ҳозир, бизнинг давримизда ҳам ўзининг ҳаётийлигини йўқотмаган, улар ҳанузгача одамзодга энг ноёб ва ибратли сабоқ бўлиб хизмат қилмоқдалар…. ЭЗОП МАСАЛЛАР Русчадан […]

Javlon Jovliev. Kaufman va qizil ko’z yoshlar

$
0
0
     Тошкент. Апрел тонгги. Генерал-губернатор сайр қилмоқда. У ҳар тонг Эски Ўрда ёнидан оқиб ўтувчи анҳор бўйига боришни одат қилиб олди. У шу ерда бироз ўзини дилгир ҳис қилар, фақат шу дамдагина чапдаст ва зеҳнли қоровул аскарлар унинг юзида пайдо бўлган сезилар-сезилмас ним табассумни илғашарди. Жавлон ЖОВЛИЕВ КАУФМАН ВА ҚИЗИЛ КЎЗ ЁШЛАР Жавлон Жовлиев (Жовлиев […]

Marina Svetayeva she’rining to’rt tarjimasi

$
0
0
    8 октябрь — Марина Цветаева таваллуд топган кун      Жаҳон адабиётининг энг ёрқин шоираларидан бири Марина Цветаеванинг таваллуд куни муносабати билан унинг «Мне нравится, что вы больны не мной…» сатри билан бошланувчи энг машҳур шеърининг ўзбек тилидаги тўрт таржимасини тақдим этмоқдамиз. Уларни бир саҳифада беришдан мақсад таржимонлар мусобақасини эмас, балки бир шеър таржимасидаги изланиш […]

Marina Svetayeva. Qayliq & Ariadna Efron. Onam qanday yozardi?

$
0
0
     Тунда фақат ёшлик пайтларидагина ишларди. Иш пайтида ҳар қандай ҳолатни руҳига бўйсундирарди, таъкидлайман: ҳар қандай! Меҳнатсеварлик қобилияти ва ички туйғуларнинг уйғунлиги унинг шоирлик истеъдоди билан баробар эди. Ишлаб бўлгач, дафтарини ёпиб, деразасини очарди – олддаги куннинг барча ташвишлари ва заҳматларига бағрини тутгандай… Ариадна Эфрон ОНАМ ҚАНДАЙ ЁЗАРДИ? Ойгул Суюндиқова таржимаси Ҳамма ишлари, кечиктириб бўлмас […]

Nobelga kim munosib yoki nufuzli mukofot tarixiga bir nazar

$
0
0
Бундан роппа-роса 110 йил аввал (1906 йил 8 октябрь куни) Лев Толстой Нобель мукофотини рад этди Кўпгина мукофот соҳиблари ушбу мукофотни тақдим қилиш маросимларида ўзларидан кўра муносиброқ бўлган ёзувчи ва шоирларнинг исмларини ҳам эътироф этганлар. Мисол учун, Люьис Синклер буюк Шервуд Андерсоннинг мукофотга муносиб топилмаганидан ўз таажжубини изҳор этган. Испаниялик шоир Хуан Рамон Хименес биринчилик […]

Husayn Boyqaro. Risola & Devon & Suyima G’aniyeva. Husayn Boyqaro haqida

$
0
0
    Алишер Навоий машҳур «Ҳилолия» қасидасидан бошлаб, бутун асарларида Ҳусайн Бойқаро ҳақида сўз юритади, унинг томонидан амалга оширилган муҳим тадбирларни олқишлайди… Ҳусайн Бойқаро ҳам ўзининг машҳур рисоласида  Навоий ҳақидаги мисраларни шоирнинг ўз она тилида ижод қилганлигини мадҳ этишдан бошлайди. сўнгра унинг «Хамса» яратишдаги юксак маҳоратига тўхталиб ўтади. ҲУСАЙН БОЙҚАРО ҲАҚИДА Суйима Ғаниева Ҳусайн Бойқаро Амир […]
Viewing all 4840 articles
Browse latest View live


<script src="https://jsc.adskeeper.com/r/s/rssing.com.1596347.js" async> </script>