Quantcast
Channel: Xurshid Davron kutubxonasi
Viewing all 4840 articles
Browse latest View live

Ma’ruf Jalil. She’rlar & Abdusaid Ko’chimov. Kamtarlikning baland cho’qqisi.

$
0
0
10 октябр — атоқли  шоир Маъруф Жалил таваллудининг 80 йиллиги     Маъруф акага қараб ўтириб қайсидир шоирнинг: “Шоирлик истеъдоди шоирнинг ўз шахсиятига алоқаси бўлмаган мустақил бир ҳолат эмас, балки унинг ички руҳий қиёфаси билан узвий равишда боғлиқдир”, дегани хаёлимдан ўтди. Шеърларидаги ёрқинлик ҳам, одамларга меҳрибонлик ҳам, ўйчанлик ва оғирлик, собирлик ва оқиллик ҳам аслида шоирнинг […]

Ibrohim G’afurov: Tarjima mas’uliyati deganda…

$
0
0
    Таржимон масъулияти дейилганда, менинг кўз ўнгимга дарҳол ҳазрат Алишер Навоий келади. Навоий эллик тўрт ёшларида устози Абдураҳмон Жомийнинг авлиёлар ҳақидаги “Нафаҳотул унс” асарини таржима қилишга бел боғлади… ТАРЖИМА МАСЪУЛИЯТИ ДЕГАНДА… Адиб, таржимон, мунаққид Иброҳим Ғафуров билан суҳбат    Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилди. 1956-1961 йилларда САГУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг […]

Abdurashid Mamadolimov. Bobom, onam, Mirzahakim akam va futbolchilar bilan matematiklar

$
0
0
    Хабарингиз бор, олдин ҳам сайтимизда Абдурашид Мамадолимовнинг бир неча ҳаётий ҳангомалар акс этган ҳикоя ва бадиаларини эълон қилганмиз. Рости гап, мен ҳар гал уларни мириқиб ўқийман. Ёзувчиликка даъвоси йўқ, аслида физика-математика фанлари номзоди бўлмиш, бугун Малайзиядаги МИМОС илмий-текшириш институтида хизмат қиладиган муаллифнинг бу ёзиқларини ҳаётни ишхонаси ёки хонадони деразасидан кузатиб, «нималардир» ёзаётган жуда кўп […]

Ishikava Takuboku. «Bir hovuch qum» kitobidan. Birinchi turkum (Yangi tarjimalar qo’shilgan)

$
0
0
 Саҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади    Ишикава Такубоку ўсмирлик чоғиданоқ япон мумтоз шеъриятида устивор танка — бешлик жанрида шеърлар ёза бошлаган, аммо, кейинчалик «Тонг юлдузи» журналининг ношири бўлмиш таниқли шоир Ёсано Тэккан маслаҳати билан замонавий, яъни Такубокунинг ўзи таърифлагандек, «узун шеърлар» ёза бошлади. Йиллар ўтиб, шеъриятдаги маслаги қадимий жанрга янги руҳ бахш этиш […]

Usmon Azim. Ishxonadagi ko’rgazma

$
0
0
     Асрор Валиевичнинг, айниқса, рангларни фарқлашда ажибтовур қобилияти бор. У “бу кўк”, “бу яшил” деб қўя қолмайди. У турфа нимрангларни, нимчорак рангларни ва ҳатто ниммингрангларгача кўради. Масалан, матоларнинг нусхаларини кўздан кечирар экан, “бу биз келишгандай яшил эмас”, “бу арғувон тус бўлиши керак эди”, “ҳаво ранг бундай бўлмайди” каби жуда кўп қисқа, лекин заҳарханда танбеҳлар айтади… […]

Hamza. Devon & Yo’ldosh Solijonov. Haqiqat izlagan adib

$
0
0
    Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг ҳаёт йўли ва ижодий мероси кекса авлодга бирмунча таниш. Улар Ҳамзани халқни саводли қилиш учун жонини жабборга бериб янгича усулда мактаблар очган, дарсликлар яратган муаллим, октябрь тўнтаришини хайрихоҳлик билан қаршилаган шахс, инқилобни куйлаган шоир, сермаҳсул драматург, жадидчилик ҳаракатининг атоқли вакили сифатида биладилар. Аммо ҳозирги авлод унинг ижодини юзаки билади, шахси тўғрисида […]

Firuz Mustafo. Eski kitoblar dardi

$
0
0
    Бугун «Гулистон» журналининг 2014 йил 3-сонини варақлаб, озарбайжон адиби Фируз Мустафонинг ҳикояси ўқидим. Ўқидиму кейинги йилларда ёзаман деб ўйлаб юрган мавзуни эсладим. Мен ўзимни қийнаб юрган муаммо ҳақида ҳикоя эмас, мақола ёзишни ўйлаган эдим. Эски китоблар, яъни «Букинистика» дўконларига кирган бўлсангиз, бир пайтлар, хусусан,сўнгги 60 йил ичида нашр этилган эски китобларга назарингиз тушади. Мен […]

Haydarbek Bobobekov. Isyon & Xurshid Davron. Tarix mezoni haqiqatdir

$
0
0
    Сизга тақдим этилаётган  мазкур икки мақол: тарихчи олим Ҳайдарбек Бобобековнинг «Исён» ва унга  муносабат тарзида ёзилган Хуршид Давроннинг «Тарих мезони ҳақиқатдир» мақолалари бундан 27 йил аввал  “Шарқ юлдузи” журналида  (1989 йил, 11-сон) эълон қилинган эди. Ҳайдарбек БОБОБЕКОВ ИСЁН Ўрта Осиёнинг тарихида энг узоқ давом этган халқ ҳаракатларидан бири Пўлатхон қўзғолони ҳисобланади. Аммо унга баҳо […]

Abdunabi Boyqo’ziyev. She’rlar & Yo’ldosh Solijonov. «Besh navo»ning xush havosi

$
0
0
    Халқимизда “Аввал ўйла, кейин сўйла”, “Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир” қабилидаги ҳикматли гаплар бежиз айтилмаган. Бу бизни ҳар бир сўзнинг қадрига етишга, энг зарурини танлаб олиш ва қўллашга, сўз қудрати олдидаги масъулиятни чуқур ҳис этишга ўргатади. Абду Наби ҳам буни яхши билади, ҳар бир сўзга эҳтиёткорлик билан ёндашади, унинг куч-қудратини аниқ ҳисобга олади, энг […]

Xaruki Murakami. Shamol qo’shig’ini tingla & Alisher Otaboyev. Murakamining g’aroyib matni

$
0
0
     Америкалик  қўшиқчи шоир Боб Дилан  2016 йил адабиёт йўналишида Нобель мукофотига лойиқ топилди. Бу шоирнинг яхшигина шеърий матнлари борлигини рад эмасдан, очиғини айтсам, жаҳон шеъриятида Боб Диландан юз карра баланд шоир ва ёзувчилар борлигига шахсан мен қаттиқ ишонаман. Асл адабиёт мезонлари бир чақага айланган бу дунёда бугун бозор адабиёти талаблари барқарор бўлгани ҳеч кимга […]

Javaharla’l Neru. «Dunyo tarixiga nazar» kitobidan. Bobur. Akbar.

$
0
0
14 октябрь — Ҳиндистоннинг атоқли давлат арбоби Жавоҳарлаъл Неру таваллуд топган кун       Буюк сиёсат ва давлат арбоби, Ҳиндистон мустақиллиги учун кураш раҳбарларидан бири ва унинг биринчи бош вазири Жавоҳарлаъл Неру қаламига мансуб “Дунё тарихига назар” асари унинг “Ҳиндистоннинг кашф қилиниши”, “Таржимаи ҳолим” каби асосий китоблари сирасига киради…Жавоҳарлаъл Неру асарида табиийки ўз мамлакати тарихини кенгроқ […]

Ezop. Masallar (2)

$
0
0
     Деразага осиб қуйилган қафасдаги Саъва кечаси билан тинмай сайраб чиқарди. Унинг хонишини эшитган Кўршапалак учиб келиб: «Нима учун кун бўйи чурқ этмайсану нуқул кечаси сайрайсан?» деб сўради.…. ЭЗОП МАСАЛЛАР Русчадан Қ. Мирмуҳамедов таржимаси     Эзоп (мил. ав. 6-аср) — юнон масалчиси. Ривоятларга қараганда, Эзоп фригиялик қул бўлиб, сўнг озод қилинган. Лидия шоҳи Крез саройида […]

Fridrix Nitshe. «Zardo’shd tavallosi»dan hikmatlar

$
0
0
15 октябрь — Фридрих Ницше таваллуд топган кун    Ницшенинг «Зардўшт таваллоси» асари файласуфнинг бошқа асарларидан бутунлай фарқ қилади. Бу асарда Шарқ фалсафий қарашлари таъсири сезилиб туради. Узоқ олмон юртида яшаб, ижод қилган муаллифнинг бундан икки ярим минг йил муқаддам бизнинг заминда яшаган тарихий шахс – Зардўштни ўз асарига қаҳрамон қилиб олиши ҳар қандай ўқувчи […]

Zebo Rahimova. She’rlar

$
0
0
     Мени ўраб турган борлиқ шу қадар бетакрор ва улуғвор, шу қадар дахлсиз ва дахлдор, шу қадар мафтункор ва …ситамкор эдики, мен уни англашга уриниб сўз айтиш касалини орттириб олдим. Бу эҳтиёж ўсиб-улғайиб юрагимга азоб берадиган бўлди. Балки, шоирлик шудир (Зебо Раҳимованинг «Сўз айтмоқ изтироби» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг). Зебо РАҲИМОВА БИР МУАЗЗАМ […]

Oskar Uayld. Taqlid asli e’tirofdir

$
0
0
    16 октябр — Оскар Уайльд таваллуд топган кун Одамлар қиладиган иши кўплигидан барвақт туради, фикрлашга тоб-тоқати йўқлигидан эса эртароқ уйқуга ётади… Ёшлар вафодор бўлгиси келади-ю, эпини қилолмайди, кексалар бевафо бўлишга уринади-ю, қўлидан келмайди. Оскар Уайльд ТАҚЛИД АСЛИ ЭЪТИРОФДИР Инглиз тилидан Мирзаали Акбаров таржимаси Оскар Уайлд (инглизча Oscar Wilde) (1854.16.10, Дублин — 1900.30.11, Париж) — […]

Samarqandning muqaddas qadamjolari. Videolar

$
0
0
 18 октябрда нишонланадиган Самарқанд куни олдидан     Мирзо Бобур Самарқанд тупроғида дафн этилган буюк зотлар ҳақида «Бобурнома»да шундоқ  маълумот беради: “Ҳазрати Рисолат  замонидин бери ул миқдор аиммаи Исломким (Ислом олимлариким), Мовароуннаҳрдин пайдо бўлубтур, ҳеч бир вилояттин маълум эмаским, мунча пайдо бўлмуш бўлғай. Шайх Абу Мансурким, аиммаи каломдиндур, Самарқанднинг Мотурид отлиқ маҳалласидиндур… Яна соҳиби “Саҳиҳи Бухорий” […]

Ishikava Takuboku. Tutun («Bir hovuch qum» kitobidan)

$
0
0
    Саҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади Ишикава Такубокунинг танкалардан (бешликлардан) иборат биринчи ва энг машҳур китоби бўлмиш «Бир ҳовуч қум» жо олган туркумларни (уларда эски таржималар билан бирга янгилари ҳам қўшилган) тақдим этишни давом этамиз. Бугун тўпламдаги «Тутун» деб номланган туркумни мутолаа қилинг.     Кунчиқар мамлакати шеърияти, айниқса, мумтоз япон шеъри умумжаҳон […]

Sattor Tursun. Qazo

$
0
0
    Куз охирлашиб бораётганида… Дарахтлар сўнгги заъфарон баргларини ерга тўшаётганида… Бўм-бўш даштлару хилват боғлар очкўз зоғлар билан тўлаётганида… Шу вақт… У ўлим нафасини эшитди. Саттор ТУРСУН ҚАЗО Тожик тилидан Омонбой Жуманов таржимаси.     Саттор Турсун 1946 йил 15 февралда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги Посурхи қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Ўрта мактабдан кейин Тожикистон давлат университети шарқшунослик […]

Xurshid Davron. Samarqand she’rlari

$
0
0
18 октябрь — Самарқанд куни     Бир пайтлари қишлоғимиз мозори ёнидаги ариқдан ҳатлаб ўтсангиз , улкан тепаликка дуч келардингиз. Болаликда ҳамма нарса катта туюларкан. Мен ҳозир ҳатлаб ўтсангиз дедиму аслида ўша ариқ болалик пайтида каттакон сойдай, тепалик эса тоғдай бўлиб кўрингани ёдимда. Мана шу  ҳайбатли тепаликка чиқиб Самарқандни — Регистон минораларини, Гўри Мир гумбазини кўриш […]

Zebunniso Begim. Samarqand ushshog’i.

$
0
0
     Зебуннисо бегимнинг унча катта бўлмаган девонидан биргина «Самарқанд ушшоғи»дай ўлмас ва оҳанрабо қўшиққа асос бўлган ғазал етиб келгандаям унинг беназир шоира эканлигидан далолат берарди. Самарқанд куни нишонланаётгани  муносабати  билан  асрлар давомида севиб ижро этилган ғазалнинг аслияти ва таржимасини ҳамда ўлмас қўшиқни турли ҳофизлар ижросидан тузилган видеолар тўпламини тақдим этамиз. Зебуннисо бегим (1643, Деҳли — […]
Viewing all 4840 articles
Browse latest View live


<script src="https://jsc.adskeeper.com/r/s/rssing.com.1596347.js" async> </script>